Президент қарори билан аҳолига деҳқончилик учун экин майдонлари 30 йилга ижарага берилади. Ижарага бериш очиқ электрон танлов орқали ўтказилади. Унда бир нафар талабгор иштирок этса ҳам, танлов ўтказилган ҳисобланади.
Ҳукумат қарори билан ер усти метро йўналишлари остида жойлашган ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади. Ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун аукцион орқали 5 йилга ижарага берилади. Шунингдек, «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1−5 бекатлари оралиғида сайилгоҳлар ташкил этилади.
Президент қарори асосида пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилади. Бунда электрон танлов орқали 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ижарага берилади. Қолаверса, фермер ва деҳқонлар 100 млн сўмгача имтиёзли кредит ҳам олиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг